5 октября 2026 г. 17:06
🖼Фото
Томас Мюллер бу йилги «Олтин тўп»ни кимга топширган бўлишини маълум қилди.
«Мен учун индивидуал даражада энг катта таассурот қолдирган иккита номзод бор. Булар Майкл Олисе ва унинг жаҳон чемпионатидаги идеал шериги Килиан Мбаппе.
Улар чиройли ўйинни дарвозага хавф туғдириш билан ажойиб тарзда уйғунлаштира олишади. Улар ўз маҳорати ва куч-қуввати эвазига жуда самарали ҳаракат қилишади, бунинг устига буларнинг барчаси четдан ақл бовар қилмас даражада осон кўринади.
Менинг фикримча, дунёнинг энг яхши ўйинчиси образи айнан мана шулардан ташкил топади. Шунчаки унга озгина сеҳр қўшиш керак».
@xayrulla_hamidov
5 октября 2026 г. 16:11
🖼Фото
Миралем Пьянич қандай қилиб Аллегри бир сафар Роналдуга жарима зарбасини амалга оширишга йўл қўймагани ҳақида сўзлаб берди.
«Бу борада менда битта қизиқарли воқеа бор. Биз «Наполи» билан ўйнаётган эдик, мен жарима зарбасидан гол урдим – таркибда Роналду бўлатуриб, бунинг содир бўлиши ғалати эди.
У жарима зарбаси ишлади, Мерет эса, адашмасам, майдондан четлатилганди. Макс Аллегри Роналдунинг майса устида тиззасини ушлаб ётганини кўрди ва дарҳол унга ёрдам бериш учун физиотерапевтларни юборди.
Гап шундаки, бу жарима зарбаси шунчалик қулай нуқтадан эдики, мураббий Криштиануни вақтинча ўйиндан олиб чиқди ва зарбани мен тепишимга имкон яратиб берди. Ва мен гол урдим! Бу тўпни ўзимга олишнинг ягона йўли эди, шунинг учун раҳмат сенга, Макс!», – деди «Ювентус»нинг собиқ ярим ҳимоячиси.
Маълумот ўрнида: Football Italia нашрига кўра, Роналду Турин клубидаги фаолияти давомида А Серияда 98 марта жарима зарбасини амалга оширган ва бор-йўғи битта гол урган.
@xayrulla_hamidov
5 октября 2026 г. 15:10
🖼Фото
Жорже Жезуш Криштиану Роналду ноябрь ойида терма жамоага қайтиши мумкинлигини айтди.
«Кришнинг қандай қарор қабул қилишини билмайман. Айтишни истаган барча гапларимни аллақачон айтдим. Мен учун бу ҳеч қачон муаммо бўлмаган. У мамлакат ва терма жамоа учун шундай катта рамз бўлган футболчи экани табиий ҳолат.
Мураббийнинг муҳокама қилинмайдиган принциплари бор. Аммо менинг авторитетим нуқтаи назаридан ҳеч қандай жиддий воқеа содир бўлмади. Агар Криш “Ан-Наср”да ўйнаётган бўлса ва терма жамоага қайтишни истаса, кейинги йиғин учун унга чақирув юборилади.
Агар Криш хоҳласа ва “Ан-Наср”да ўйнаётган бўлса, у кейинги терма жамоа таркибига киради. Бу ҳақда ушбу йиғиндан олдин ҳам гаплашган эдик, кейинги йиғин олдидан ҳам гаплашишимиз мумкин. Аммо қарорни Кришнинг ўзи қабул қилади».
@xayrulla_hamidov
5 октября 2026 г. 14:05
🖼Фото
Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья ёшлигидаги оиласининг молиявий аҳволи ҳақида сўзлаб берди.
– Биринчи маошингизни нимага сарфлагансиз?
– Оиламизнинг сув, интернет ва электр энергияси тўловларини тўлаганман. Қаҳва сотиб олганман — бу менинг жон-дилим — ва уйда етишмаётган баъзи озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилганман. Мен доим пулдан оқилона фойдаланишни ва уни тежашни билардим.
Мен 12 ёшга тўлганимда, бобом ичкиликка берилиб кетди. У ишга бормай қўйди, мижозларини йўқотди... Бу бизнинг кундалик ҳаётимизга ўз таъсирини кўрсатди. Баъзан бувим унинг қаердалигини билмасди ва мен уни қидириб топишимга тўғри келарди. Бу ҳолат то унинг вафотига қадар давом этди, ўшанда мен 21 ёшда эдим.
Футбол мен учун ҳар доим шунчаки ўйин бўлишдан кўра каттароқ аҳамиятга эга бўлган. Отам психология ва социологияни ўрганиш учун Португалияга кетганини, онам эса фаррош бўлиб ишлаганини ҳисобга олсак, мен «уйнинг эркаги»га айлангандим, десам ҳам бўлади. Овқат топиб келиши керак бўлган одамга. Эсимда, бизда ҳеч вақо қолмаганида, бувим супермаркетда ўзининг тилла тақинчоқларини гаров сифатида ташлаб кетишга мажбур бўларди. Оғир дамлар эди, лекин мен ҳеч нарсага муҳтожлик сезмаганман, – деди «Коло-Коло» ўйинчиси.
@xayrulla_hamidov
5 октября 2026 г. 13:03
🖼Фото
Франк Рибери мураббий бўлишга тайёр эканини маълум қилди.
43 ёшли француз Италиядаги Коверчано академиясида мураббийлик курсларини ўтади.
«Мен ҳақиқатан ҳам касбимни ўзгартирганимни тушуниб етдим. Мен учун жамоани бошқариш, эмпатия ва футболчилар билан ўзаро муносабатлар жуда муҳим бўлади. Бу схемалар ва тактикалардан устун туради. Менда кўплаб буюк мураббийлар бўлган — Хайнкес, Анчелотти, шунингдек, Никола ва Якини — мен уларнинг ҳар биридан ниманидир ўргандим.
Мен жамоам ҳужумкор футбол ўйнашини истардим: биз тезда тўпни олиб қўйишимиз ва дарҳол гол уришга интилишимиз керак. Европада менга Компанининг «Бавария»си жуда ёқмоқда.
А Серияга тайёрманми? Мен тайёр бўлиб туғилганман. Кўрамиз, мени олдинда нималар кутмоқда», — деди Рибери.
@xayrulla_hamidov