Сообщить об ошибке

Подтвердить права

Добавьте бота @Seekomebot администратором ресурса, затем нажмите «Проверить».

Пожаловаться

📢

Xarajatlar

⏳ На проверке
@xarajatlaruz
Вступить в канал
4178подписчиков / участников
0,0рейтинг
Каналтип ресурса
15.10.2026добавлен
Asosiy kanal: @tayinlov Bu yerda respublika va viloyat darajasidagi davlat budjeti xarajatlari, töğridan-töğri davlat xaridlari haqida ma’lumotlar berib boriladi. Boğlaniş: @tayinlov_bot Reklama shartlari: https://t.me/tayinlovdareklama/2
📰 Новости и медиа🌐 Узбекский📍 Узбекистан🔓 Публичный

Последние публикации

💲Хоразм вилояти ҳокими 2026 йил 30 июл куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади: 📍 Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейига замонавий компютер ва техникалар харид қилиш учун 89,2 млн. сўм; 📍вилоят ҳокимлигининг “Расмий меҳмонлар қабуллар уйи” муассасасининг 2026 йил 2-чоракда қўриқлаш хизмати учун 1,1 млрд. сўм; 📍вилоят ҳокимлигининг қўриқлаш, интернет, коммунал ва бошқа харажатлари учун 1 млрд. сўм; 📍“Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловининг 2-вилоят босқичи мусобақаларини ташкил этиш, ғолибларни рағбатлантириш ҳамда ташкилий харажатларни қоплаш учун 844,6 млн. сўм; 📍“Оразибон” рақс ансамбли ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий фаолиятини янада ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида 2026-йил июл-сентябр ойларида устамалар ва қўшимча тўловлар тўлаш учун 796,3 млн. сўм; 📍Хива шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро “Паҳлавон Маҳмуд” баҳодирлар ўйини мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш учун 671,7 млн. сўм; 📍вилоят кураш федерацияси ходимларининг 2026 йил 3-чорак ойлик иш ҳақи учун 414,3 млн. сўм; 📍“Вилоят ҳокими стипендияси” ғолибларини тақдирлаш учун 306,6 млн. сўм; 📍вилоятдаги тарбияси оғир ва ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турувчи жиноятчиликка мойил, девиант хулқ-атворли ёшлар билан ташкил қилинган ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинларидаги овқатланиш ва бошқа харажатлар учун 151,9 млн. сўм; 📍“Хоразм вилояти ҳокимлиги қароргоҳи” ДМ 2026 йил 3-чорак сақлаш харажатлари учун 294,5 млн. сўм; 📍2026 йилда вилоятдаги кўп квартирали уйларни таъмирлаш учун 450 млн. сўм; 📍вилоятда жойлашган кўп квартирали уйларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш учун 310 млн. сўм; 📍вилоят ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидлар бўйича назорат-касса техникаси орқали берилган чеклар асосида ютуқли ўйинларни ўтказиш (3 та Дамас) учун 289,5 млн. сўм; 📍Хоразм футбол ассоциациясининг 2026 йил 3-чорак сарф-харажатлари учун 279,9 млн. сўм; 📍Хоразм вилояти футбол академияси футбол клубининг 2026 йил 3-чоракда биринчи лига “Ўзбекистон кубоги” ва “Ўзбекистон чемпионати”да қатнашиши учун 200 млн. сўм; 📍“Урганч-Хива-Урганч” йўналишидаги троллейбус линиясидаги устунларни бўяш мақсадида бўёқлар харид қилиш учун 200 млн. сўм; 📍“Хоразм троллейбус саройи” давлат муассасасига олинган 2 та зарядлаш станцияси ва 1 дона микроавтобуснинг божхона расмийлаштириш харажатлари учун 200 млн. сўм; 📍вилоятдаги ҳарбий қисмларнинг аскарларини касбга ўқитиш бўйича зарур бўлган моддий-техник база билан таъминлаш учун 170 млн. сўм; 📍Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманидан 100 нафар ишсиз ёшларнинг вилоятга ташрифи билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 45 млн. сўм. #Хоразм Телеграм | Тайинлов | Инсайд | Реклама учун | YouTube
🖼Фото
💲Ўзбектелеком АК 2026 йил сентябрда ўтказган тендерлар натижалари: 📍 Мақсад: турли мақсадлар учун (суратда); 📍 Қанча: жами 13,2 млрд. сўм; 📍 Ғолиблар: PRAE LEGAL AF, GENER POWER ва QIRQQIZ MAXSUS QURULISH МЧЖ. Телеграм | Тайинлов | Инсайд | Реклама учун | YouTube
💲Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши 2026 йил 30 июл куни пул ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади: 📍 вилоят ҳокимлигининг маъмурий биносини ва мажлислар залидаги кондиционерлар эҳтиёт қисмларини янгилаш ва таъмирлаш учун 146,7 млн. сўм; 📍вилоят ҳокимлиги автосаройини ҳамда Тошкент йўли кўчаси 56-уйда жойлашган 3 қаватли қўшимча бинони хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўриқлаш учун 46 млн. сўм; 📍“Тошкент вилояти инвест компанияси” устав капиталини шакллантириш учун 4 млрд. сўм; 📍Ижтимой ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси маъмурий биносини қурилиш-таъмирлаш ишларидан юзага келган қарздорликни бартараф этиш учун 4,6 млрд. сўм; 📍Нурафшон шаҳрига замонавий қиёфа бериш, ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, инфратузилмани яхшилаш мақсадида 10,4 млрд. сўм; 📍Ўрта Чирчиқ туманида Қорасув соҳилбўйи ва маҳаллаларда амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ўз вақтида сифатли якунлаш учун 4,5 млрд. сўм; 📍Ўрта Чирчиқ тумани Бешбой МФЙ, Наврўз кўчаси таъмирталаб ҳолатдаги узунлиги 0,9 км бўлган қисмини таъмирлаш учун 436,1 млн. сўм; 📍асосий қарз, фоиз ва пеня тўловлари билан биргаликда бюджет ссуда қарздорлигини қайтариш учун 29,9 млрд. сўм; 📍Нурафшон шахрига замонавий қиёфа бериш, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, бута ва манзарали кўчатлар экиш учун 2,6 млрд. сўм; 📍Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган каналлар ва коллекторларда жами 14 км. 950 метр қисмини бетонлаштириш учун 20 млрд. сўм. #Тошкентвилояти Телеграм | Тайинлов | Инсайд | Реклама учун | YouTube
💲Тошкент шаҳар ҳокими 2026 йил 30 июл куни пул ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади: 📍 “Ҳумо” арена спорт мажмуасида кенгайтирилган тарзда ташкил этилган семинар-тренингни ўтказиш учун 159,2 млн. сўм. #Тошкент Телеграм | Тайинлов | Инсайд | Реклама учун | YouTube

Профиль

Продвижение