5 октября 2026 г. 15:28
🎬Видео
#эксперт_жавоби #интервью
Бизнесни рўйхатга олиш — сифатли бизнес статистикасининг мустаҳкам пойдевори
— Сифатли ва ишончли бизнес статистикани шакллантириш учун ҳар бир корхонанинг амалдаги иқтисодий фаолият турини аниқ билишимиз зарур.
Масалан, корхона ҳақиқатда қурилиш соҳасида ишлайдими, саноат ёки ишлаб чиқариш билан шуғулланадими ёхуд бир вақтнинг ўзида бир нечта фаолият турини амалга оширадими? Буларнинг барчаси аниқланиши керак. Худди шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қандай фаолият билан шуғулланиши, қаерда фаолият юритиши ва фаолиятининг бошқа муҳим хусусиятлари ҳам аниқланади. Бу ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам тааллуқли.
Агар мамлакатда иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган барча субъектлар тўлиқ қамраб олинмаса, миллий даромад, ялпи ички маҳсулот ва бошқа муҳим иқтисодий кўрсаткичларни аниқ ҳисоблаш қийинлашади.
Шу боис бизнес субъектларини рўйхатга олишнинг асосий мақсади бизнес статистикасини сифатини оширишдир. Бунга иқтисодиётнинг турли тармоқларида банд бўлганлар сони, ишлаб чиқариш ҳажми, савдо кўрсаткичлари, иқтисодий фаолиятнинг ялпи ички маҳсулотга таъсири ва бошқа кўплаб кўрсаткичлар киради. Бу каби рўйхатга олиш амалиёти дунёнинг кўплаб мамлакатларида маълум даврийлик асосида амалга оширилади. Ўзбекистон учун эса мустақиллик давридаги илк бизнес субъектларини рўйхатга олиш тадбири сифатида, айниқса, у муҳим аҳамият касб этади, чунки унинг натижасида бизнес статистикаси учун мустаҳкам таянч база ва сифатли статистик кузатув рамкаси яратилади.
Ҳакан Демирбукен
халқаро эксперт