Сообщить об ошибке

Подтвердить права

Добавьте бота @Seekomebot администратором ресурса, затем нажмите «Проверить».

Пожаловаться

📢

GENERALISSIMUS

⏳ На проверке
@u_generalissimus
Вступить в канал
145554подписчиков / участников
0,0рейтинг
Каналтип ресурса
15.10.2026добавлен
Haq olinur, berilmas! ©️ Mahmudxója Behbudiy Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz
📰 Новости и медиа🌐 Узбекский📍 Узбекистан🔓 Публичный

Последние публикации

🖼Фото
Президент Халқ қабулхонаси раҳбарлари мақоми оширилди Сурхон-Агро ҳақидаги ПФ–224-сон Фармоннинг 4-иловаси билан “Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш” ҳақидаги ПФ–51-сон Фармонга ўзгартиришлар киритилди. 📌 Нима ўзгарди: • Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи мақоми, тайинлаш ва озод этиш шартлари, иш ҳақи, рағбатлантириш, тиббий хизмат ва транспорт таъминоти бўйича Президент Администрацияси департаменти бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилди. • Қабулхона бошлиғининг икки нафар ўринбосари, шу жумладан биринчи ўринбосари тайинлаш, озод этиш ва иш ҳақи бўйича Президент Администрацияси бошқарма бошлиғига тенглаштирилди. • ПФ–51-сон Фармон 7-бандининг “а” кичик банди ўз кучини йўқотди. 💡 Бу ўзгариш Халқ қабулхоналари раҳбарларини Президент Администрацияси тузилмасидаги лавозимлар даражасига олиб чиқади. Бу эса аҳоли мурожаатлари билан ишлайдиган тизимга эътибор ошаётганини кўрсатади. @u_generalissimus
25 нафар талабгор малака имтиҳонида: собиқ судьялар ҳам адвокатлик сари Бугун адвокат мақомига эга бўлиш истагидаги 25 нафар талабгордан 16 нафари жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш, ҳамда 13 нафар фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш ихтисослиги бўйича малака имтиҳони топширди. Имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар орасида 5 нафар собиқ судья ҳам бор. Улардан бири - Судьялар олий кенгаши раисининг собиқ ўринбосари Алишер Жалилов. Олий суд раисининг собиқ биринчи ўринбосари Икром Муслимов эса аввал топширган аризасини кўрмасдан қолдиришни ўз хоҳиши билан сўрагани сабабли бугунги имтиҳонда қатнашмади. Собиқ судьяларнинг адвокатлик сари қадам қўяётгани биз учун қувонарли. Уларнинг ҳар бирини яхши таниймиз. Судьялик фаолиятидаги қатъияти, журъати, мустақил фикри ва принципиал позициясига бевосита гувоҳ бўлганмиз. Албатта, судьялик ва адвокатликнинг вазифалари турлича. Бироқ адолатга садоқат, мустақил фикр ва касбий жасорат ҳар иккиси учун ҳам муҳим. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган барча талабгорларни самимий табриклаймиз! Уларга адвокатлик фаолиятида омад, қатъият ва муваффақият тилаймиз. Собиқ судьялар судьяликда кўрсатган журъат ва мустақил позицияларини энди инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳам намоён этадилар, деган умиддамиз. Зеро, адвокатнинг қадри унинг кечаги лавозими билан эмас, бугун инсон ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш йўлидаги меҳнати, жасорати ва принципиаллиги билан белгиланади! @u_generalissimus
📎 8534708.pdf
Сурхондарёда “Сурхон-Агро” зонаси учун янги имтиёзлар: ер — нархнинг 1–10 фоизига, солиқлар — 5 йилга нол Президентнинг 2026 йил 13 октябрдаги ПФ–224-сон Фармони билан Шеробод туманидаги “Сурхон-Агро” эркин иқтисодий зонасида иссиқхона ва агрологистика лойиҳаларини жадаллаштириш чоралари белгиланди. 📌 Ер ажратиш • Ер электрон онлайн аукцион орқали берилади. Бошланғич нарх — норматив қийматнинг 10 фоизи. • Қиймати камида 10 млн доллар бўлган лойиҳалар ҳамда Тошкент шаҳри ва вилоятидан иссиқхонасини кўчирувчилар учун бошланғич нарх — атиги 1 фоиз. • Хорижликлар ва чет эл капиталли корхоналарга ер ажратишдаги чекловлар бу зонада амал қилмайди. • Ҳар бир инвестор билан инвестиция битими тузилади. Мажбурият бажарилмаса, ерга бўлган ҳуқуқ суд орқали бекор қилинади. 💰 Имтиёзлар (5 йилга) • Ер солиғи, мол-мулк солиғи ва фойда солиғидан озод. • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуна ва материаллар учун божхона божи тўланмайди. 🏗 Молиялаштириш • Инфратузилма (газ, электр, сув, оқова, 50 км йўл, коллектор) учун — 220 млрд сўм. • Иссиқхона мажмуалари учун — 180 млрд сўм, агрологистика маркази учун — 20 млрд сўм. • 2027 йилда халқаро молия институтларидан 100 млн доллар жалб қилинади. • Тайёр иссиқхоналар тадбиркорларга 7 йиллик бўлиб тўлаш ёки лизинг асосида сотилади. 🌱 Қурилиш режаси “Uzagrostar xolding” таркибидаги 8 та компания 8 та тижорат банки билан биргаликда ҳар бири 2026 йил 1 декабргача 10 гектар, 2027 йил 1 майгача 40 гектар иссиқхона барпо этади. 2027 йил 1 июнгача 20 гектарлик агрологистика маркази қурилади. 🏠 Шунингдек, давлат банклари баланисидаги иссиқхоналар 2 ой ичида зонага кўчирилади, ишчилар учун эса 7,2 гектар ерда кўп квартирали уйлар қурилади. Тажриба муваффақиятли бўлса, 2028 йилгача шундай иссиқхона кластерлари бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этилиши мумкин. @u_generalissimus
📎 -8536018.pdf
❗️ Нодавлат спорт ташкилотлари ва спорт иншоотлари реестрлари юритилади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, шунингдек, спорт иншоотлари реестрларига доир айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (561-сон, 13.10.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари реестрини шакллантириш, юритиш ва уларни реестрдан чиқариш тартиби белгиланди. Бунда реестр ахборот тизими орқали юритилади ва спорт ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилади. 🔹 Ариза беш иш куни ичида кўриб чиқилади; маълумотлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, ваколатли орган қарори билан спорт ташкилоти реестрга киритилади; 🔹 тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланса, ваколатли орган уч иш куни ичида рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади; 🔹 спорт ташкилоти қуйидагилар асосида реестрдан чиқарилади: ўз ихтиёри билан мурожаат қилиши; реестрга киритилгандан сўнг уч ой ичида спортчилар ва тренерлар тўғрисидаги маълумотлар киритилмаганлиги; штатида малакали тренер йўқлиги; қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолиятининг тугатилиши. 📝 Бундан ташқари: 🏟 спорт иншоотлари реестри ҳам юритилади: иншоот мулкдори (балансда сақловчиси) ахборот тизими орқали ариза беради; ариза беш иш куни ичида ўзгартириш киритилади; 🚫 спорт иншооти фаолият тури спорт соҳасидан бошқа фаолиятга ўзгартирилганда, фойдаланишга яроқсиз деб топилганда ёки мулкдор ариза берганда реестрдан чиқарилади; 🔰 реестрга киритилмаган спорт иншоотларида расмий спорт мусобақалари ўтказилмайди. 📌 Қарорнинг 1-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 июлдаги ПҚ–221-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида спорт ташкилотлари спортчиларига расмий мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади. @u_generalissimus
📎 -8536685.pdf
❗️ Иссиқхона хўжаликларига солиқ ва субсидия имтиёзлари берилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илғор “яшил” технологиялар асосида иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва аҳоли томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–371-сон, 13.10.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, иссиқхона хўжаликларига қуйидаги имтиёзлар ва субсидиялар назарда тутилди: 🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига қўшилган қиймат солиғи ставкаси ноль фоиз этиб белгиланди; 🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари учун ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни реализация қилишдан олинган фойда бўйича фойда солиғи ставкаси ноль фоиз этиб белгиланди; 🔹 иссиқхона фаолиятидан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 60 фоизини ташкил этган иссиқхона хўжаликлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январгача 1 фоиз этиб белгиланди. 💰 2027 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача иссиқхона фаолиятидан даромадининг камида 60 фоизини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулкка солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади. ✅ 2026 йил 1 ноябрдан 2030 йил 1 апрелгача иссиқлик энергиясини тежовчи махсус қопланма “кўрпа” билан қопланган ва (ёки) энергия самарадор “яшил” иситиш воситаларидан (иссиқлик насослари, геотермал иситиш тизимлари, қуёш иссиқлик тизимлари, электр энергияси асосидаги юқори самарали иситиш тизимлари) фойдаланаётган иссиқхона хўжаликларига октябрь–март ойларида истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади. 🏡 Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 2030 йил 1 январга қадар Тошкент вилоятининг Тошкент, Зангиота, Қибрай, Янгийўл ва Юқори Чирчиқ туманларида аҳоли томорқаларидаги иссиқхоналарни иситиш учун қуёш панеллари, иссиқлик насослари, инфрақизил иситиш мосламалари ва бошқа энергия тежамкор ускуналарни харид қилиш ҳамда ўрнатиш харажатларининг 40 фоизи, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратади. 🏧 Камбағалликни қисқартириш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятининг иссиқхоначиликка ихтисослашган 50 та маҳаллада ҳар бир оилага 200 миллион сўмгача субсидия ажратилади. 🏦 Марказий банк оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида тажриба тариқасида томорқа ва деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга жисмоний шахсларга имтиёзли кредитлар ажратади: “яшил” технологияларга асосланган иссиқхона барпо этиш учун 300 миллион сўмгача, мавжуд иссиқхоналарни қайта жиҳозлаш учун 150 миллион сўмгача. 🏛 Адлия ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги иссиқхоналарни ташкил этиш ва ижтимоий дафтарлар бўйича субсидия ажратишда масъул ҳисобланади. @u_generalissimus

Профиль

Продвижение