9 октября 2026 г. 17:10
🖼Фото
🚆🇺🇿 CASCA+ халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш бўйича келишув имзоланди
Тошкентда Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбайжон, Грузия ва Туркия темир йўл маъмуриятлари раҳбарлари учрашди.
Учрашувда Осиё ва Европа ўртасида юк ташишни ривожлантириш, CASCA+ йўналишининг рақобатбардошлигини ошириш ва иштирокчи давлатларнинг транзит имкониятларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Якунларда олти давлат ўртасида ҳамкорликнинг кейинги йўналишларини белгилайдиган протокол имзоланди.
📌 CASCA+ — Осиёдан Хитой, Марказий Осиё, Кавказ ва Туркия орқали Европага юк етказишга мўлжалланган халқаро мультимодал транспорт йўналиши.
🇹🇷 Туркиядаги ўзбеклар
9 октября 2026 г. 16:03
🎬Видео
Туркиядан Ўзбекистонга почта (KARGO, КАРГО) юбормоқчи бўлсангиз "CHOPAR EXPRESS" хизматидан фойдаланишни тавсия қиламан.
📞 +905370321230
✍️ @choparexpress
МАНЗИЛ: Yenisepetçi Selim Sk. No:12 "Chopar Express Cargo" Katip Kasım mah. Fatih/İstanbul
9 октября 2026 г. 14:45
🖼Фото
🇹🇷🏢 Истанбулнинг Баҳчелиэвлер туманида бино устига бир неча ноқонуний қават қўшилгани акс этган тасвирлар тарқалди.
Бино қаватларининг рухсатсиз равишда кўпайтирилгани эътиборга тушган.
🇹🇷 Туркиядаги ўзбеклар
9 октября 2026 г. 13:29
🖼Фото
📊🇹🇷 Туркияда 9 ойда 1 миллиондан ортиқ киши ишга жойлашди
İŞKUR маълумотига кўра, 2026 йилнинг дастлабки 9 ойида 1 087 541 нафар киши ишга жойлаштирилган.
Шу даврда иш берувчилар томонидан 1 843 569 та бўш иш ўрни рўйхатга олинган. Шунингдек, иш қидираётганлар билан 2,5 миллиондан ортиқ суҳбат ўтказилган.
🇹🇷 Туркиядаги ўзбеклар
9 октября 2026 г. 12:09
🖼Фото
🇹🇷🚆 Истанбулда Мармарай поездлари ҳаракати вақтинча чекланди
Истанбулдаги Мармарай йўналишининг Эренкёй бекатида бир киши поезд йўлида ўз жонига қасд қилди.
Ҳодиса сабабли поездлар бир муддат фақат битта йўлдан ҳаракатланди.
🇹🇷 Туркиядаги ўзбеклар