Сообщить об ошибке

Подтвердить права

Добавьте бота @Seekomebot администратором ресурса, затем нажмите «Проверить».

Пожаловаться

📢

STATISTIKA | Rasmiy kanal

⏳ На проверке
@statistika_rasmiy
Вступить в канал
13505подписчиков / участников
0,0рейтинг
Каналтип ресурса
06.10.2026добавлен
Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизматининг расмий канали
📰 Новости и медиа🌐 Узбекский📍 Узбекистан🔓 Публичный

Последние публикации

🖼Фото
📈 Сентябрь ойида инфляция 0,7 фоизни ташкил этди 🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг сентябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 % га ошган. Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 6,4 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2025 йил сентябрь — 8,0 %) нисбатан 1,6 фоиз бандга пасайди. Сентябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 % га, аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,9 % га қимматлашгани кузатилган. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан тухум (5,3 %), суякли мол гўшти (1,7 %), қўй гўшти (1,3 %), суяксиз мол гўшти (1,1 %), гречка (1,1 %), гуруч ва гуруч оқшоғи (1 %), хом ва қаймоғи олинмаган сут (0,8 %) ҳамда сариёғ (0,8 %) нархларининг ошиши кузатилди. Мева-сабзавот маҳсулотларидан помидор (14,2 %), бодринг (13,5 %), сабзи (12,4 %), булғор қалампири (4,9 %), бақлажон (4,7 %), пиёз (2,6 %) нархлари қимматлашди. Шу билан бирга, цитрус мевалар (-12,0 %), узум (-5,7 %), олма (-2,4 %) ва банан (-1,7 %) нархлари арзонлашди. Ноозиқ-овқат маҳсулотларидан АИ-95 маркали бензин (4,2 %), АИ-92 маркали бензин (0,7 %), АИ-98 ва АИ-100 маркали бензин (0,4 %) нархларининг ошиши кузатилди. Пропан нархи 4,2 % га қимматлашди, метан нархида эса ўзгариш бўлмади. Шунингдек, хизматлар нархи ва тарифларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари хизматлари (6,8 %), ҳуқуқий тусдаги хизматлар (6,6 %), шартнома асосида давлат ОТМларида ўқиш (6,3 %), хусусий умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқиш (6,0 %), автомобиль тўхташ жойлари хизматлари (2,2 %), совуқ сув ва канализация учун ҳақ тўлаш (2,1 %), хусусий мактабгача таълим ташкилотлари хизматлари (1,7 %) нархларининг ошиши кузатилди. Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталаридан 2 млндан ортиқ нархлар қайд этилган. 419 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 98 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.
🖼Фото
🤩 1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади? 🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидагича (2026 йил сентябрь ойида): Қорақалпоғистон Республикаси — 111 955 сўм; Андижон вилояти — 118 112 сўм; Бухоро вилояти — 123 248 сўм; Жиззах вилояти — 121 331 сўм; Қашқадарё вилояти — 124 515 сўм; Навоий вилояти — 123 110 сўм; Наманган вилояти — 121 679 сўм; Самарқанд вилояти — 125 828 сўм; Сурхондарё вилояти — 123 762 сўм; Сирдарё вилояти — 117 600 сўм; Тошкент вилояти — 126 786 сўм; Фарғона вилояти — 129 142 сўм; Хоразм вилояти — 122 563 сўм; Тошкент шаҳри — 132 625 сўм. 🤩 Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар: 🤩кунгабоқар ёғи – 0,3 л 🧅 пиёз – 300 гр 🥩мол гўшти – 700 гр 🥕 сабзи – 1 кг 🤩 гуруч (лазер) – 1 кг 🤩 нўхат – 100 гр 🤩зира – 10 гр 🤩 ош тузи – 20 гр 📌 Эслатиб ўтамиз, келтирилган қийматлар палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар нархи асосида ҳисобланган бўлиб, улар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм палов нархини ифодаламайди.
🎬Видео
Ҳар бир маълумот тараққиёт учун хизмат қилади!
🖼Фото
🚄 Темир йўл транспорти йўловчилари сони 6 ойда 5,9 млн нафарга етди 🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда темир йўл транспорти орқали қарийб 5,9 млн нафар йўловчи ташилган. 📊 Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,6 млн нафарга кўп. 🚂 Шунингдек, мазкур даврда темир йўл транспорти орқали 56,3 млн тонна юк ташилган.
🖼Фото
🏥 Ўзбекистонда шифохоналар сони 1 987 тага етди 🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган шифохона муассасалари сони 1 987 тани ташкил этган. 📊 Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 15 тага кўпайган. 🏥 Шифохона муассасаларининг 1 384 таси кичик тадбиркорлик (бизнес) субъекти ҳисобланади. 🩺 Шунингдек, мазкур даврда республикада 8 912 та амбулатория-поликлиника муассасаси фаолият юритган бўлиб, уларнинг 5 929 таси кичик тадбиркорлик (бизнес) субъекти сифатида фаолият юритган. Уларнинг сони 2024 йилга нисбатан 805 тага кўпайган. 🇺🇿 Шифохона муассасаларининг ҳудудлар кесимидаги сони: Қорақалпоғистон Республикаси — 62 та; Андижон вилояти — 265 та; Бухоро вилояти — 135 та; Жиззах вилояти — 71 та; Қашқадарё вилояти — 137 та; Навоий вилояти — 45 та; Наманган вилояти — 201 та; Самарқанд вилояти — 194 та; Сурхондарё вилояти — 96 та; Сирдарё вилояти — 48 та; Тошкент вилояти — 146 та; Фарғона вилояти — 246 та; Хоразм вилояти — 84 та; Тошкент шаҳри — 240 та.

Профиль

Продвижение