Сообщить об ошибке

Подтвердить права

Добавьте бота @Seekomebot администратором ресурса, затем нажмите «Проверить».

Пожаловаться

Platina.uz

@platinauzb
Вступить в канал
14391подписчиков / участников
0,0рейтинг
Каналтип ресурса
11.09.2026добавлен
Platina.uz интернет нашрининг расмий Telegram канали Расмий сайт: https://platina.uz Сайт ҳақида: https://platina.uz/about Реклама: https://platina.uz/reklama
📰 Новости и медиа🌐 Узбекский📍 Узбекистан🔓 Публичный

Последние публикации

🖼Фото
Тошкентда яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди Ушбу яширин цехдан 22 турдаги пиво ичимликлари ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.  👉 https://platina.uz/5ebffa @platinauzb
🖼Фото
Ичимлик сувидан қарздорларга электр токига тўлов қилиш чекланади Ўзбекистонда ичимлик сувидан қарздорларга электр токи учун тўлов қилиши чекланади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан Контент марказида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди. “Ичимлик ва оқова суви хизматларига қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, ундирув нотариал ёки суд тартибида ҳал этилади. Шунда ҳам мажбурият бажарилмаса, истеъмолчиларга электр энергияси учун тўловларини амалга ошириш имконияти чекланади”, - деди ташкилот раисининг биринчи ўринбосари Ислом Абдуллаев @platinauzb
🖼Фото
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилотининг Анқара саммитидаги нутқидан асосий фикрлар: 🔵Ўзбекистон таъсирчан глобал тараққиёт марказига айланиб бораётган Туркий давлатлар ташкилотини ўзаро ишонч ва амалий шериклик майдони сифатида кўради; 🔵Стратегик мақсадлар атрофида янада жипслашиб, манфаатларни халқаро майдонда биргаликда илгари суриш лозим. ТДТ мамлакатлари ушбу эзгу йўлда якдил ва куч-ғайратини туркий бирдамлик учун сафарбар этишга тайёр; 🔵Ташкилот доирасида долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан мунтазам сиёсий маслаҳатлар ўтказиш, ёндашув ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳим; 🔵Учинчи мамлакатлар билан “Туркий давлатлар ташкилоти плюс” форматидаги ҳамкорликни соҳавий вазирлар учрашувларидан бошлаш таклиф этилди; 🔵Технологик ҳамкорликни чуқурлаштириш, жаҳон бозорига биргаликда чиқиш имконини берадиган саноат кооперациясини ривожлантириш зарур; 🔵“Туркий дунё – 100” – юзта стратегик қўшма инвестиция ва саноат лойиҳасини қамраб оладиган дастурни қабул қилиш таклиф этилди; 🔵Нодир ва стратегик минералларни тўлиқ қайта ишлаш, “яшил” энергетика ускуналари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, юқори даромадли маҳсулотлар тайёрлашга устувор аҳамият қаратиш мақсадга мувофиқ; 🔵“Тижорат ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги кўп томонлама шартномани ишлаб чиқиш лозим; 🔵“Туркий давлатлар логистика комплекслари тармоғи”ни ташкил этиш ва уни биргаликда бошқариш таклифи билдирилди; 🔵Туркий халқларнинг тарихий шаҳарлари, бетакрор табиати, бой маданияти ва меҳмондўстлик анъаналарини дунёга биргаликда тақдим этиш мақсадида “Туркий туризм альянси”ни ташкил қилиш ташаббуси илгари сурилди; 🔵Фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисида кўп томонлама битимни ишлаб чиқиш таклиф этилди. Унда ID-карталар асосида сафар қилиш имкониятларини кенгайтириш, чегарадан ўтиш ва мезбон давлат ҳудудида бўлиш тартибини соддалаштириш масалалари акс этиши лозим; 🔵Мамлакатимиз “Янги Ўзбекистон” стипендияси доирасида туркий давлатлар вакилларига ҳар йили 200 та таълим гранти ажратишга тайёр; 🔵2027 йилни ташкилот доирасида “Табиатни асраш йили” деб эълон қилиш бўйича ташаббус ҳамда Ўзбекистон вакилининг номзоди Бош котиб лавозимига қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдирилди; 🔵“Анқара саммити олижаноб мақсадимиз, бирдамлик ғоямиз ва улуғвор режаларимизга эришиш йўлида муҳим қадам бўлади”; 🔵“Барчамизнинг орзу-истакларимиз ва интилишларимиз муштарак. Биз бир бўлсак, янада қудратлимиз. Ҳамжиҳат бўлсак, янада юксак марраларга албатта эришамиз”. @platinauzb
🖼Фото
Қосим-Жўмарт Тўқаев Россияни Туркий давлат ташкилотига қўшишни таклиф қилди Қозоғистон президентининг сўзларига кўра, Россия туркий дунё билан кўп асрлик ўзаро алоқалар тарихига эга ва ушбу мамлакатда кўплаб туркий халқлар яшайди. 👉 https://platina.uz/0d2ba1 @platinauzb
🎬Видео
Ўзбекистонда дарсга келмаётган 1008 нафар мактаб ўқувчиси аниқланди Миллий гвардия ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида республика мактабларида сурункали дарс қолдирувчи мингдан ортиқ ўқувчи аниқланди. Бу ҳақда Миллий Гвардия томонидан Контент марказида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди. "Жорий йил 4 июлдан бошлаб, Миллий гвардия мактабларга бириктирилганидан сўнг, сурункали, яъни 10 кундан ортиқ, ойлаб, йиллаб дарсга келмаётган 1008 нафар ўқувчи аниқланди. Уларнинг ҳар биттаси билан ўрганиш ишлари олиб борилиши натижасида ўқувчиларнинг 97 фоизи дарсга қайтарилди. Қолган 3 фоизи чет элга кетганлар ёки жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётганлар ва яна бошқа сабабдагилар бўлиши мумкин", - деди Милий гвардия Ёшлар, "Меҳрибонлик" муассасалари билан ишлаш ва спортни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи, подполковник Мақсуда Хўжаназарова. @platinauzb

Профиль

Продвижение