Сообщить об ошибке

Подтвердить права

Добавьте бота @Seekomebot администратором ресурса, затем нажмите «Проверить».

Пожаловаться

📢

OQ BOʻRI

⏳ На проверке
@oqburiIbeliyvolk
Вступить в канал
1289подписчиков / участников
0,0рейтинг
Каналтип ресурса
06.10.2026добавлен
Ўзбекистон ва дунё майдонидаги янгиликларнинг тезкор тафсилотлари O‘zbekiston va dunyo maydonidagi yangiliklarning tezkor tafsilotlari Оперативные обзоры отечественных и мировых новостей
⚽ Спорт🌐 Узбекский📍 Узбекистан🔓 Публичный

Последние публикации

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Ушбу ислоҳотнинг асосий мақсади мамлакатимизда таълим, тарбия ва илм-фаннинг яхлит тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш бўйича ишларни янги даражага олиб чиқишдан иборат. Шунингдек, таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш, мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача барча босқичларни ҳамда илмий фаолиятни қамраб олган ягона самарали бошқарув тизимини жорий қилиш, унинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини ошириш кўзда тутилган. ✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
🖼Фото
Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида матбуот анжуманлари ва брифингларни тизимли равишда ўтказиш йўлга қўйилибди. ✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
🖼Фото
Юртимизга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади 3–4 октябрь шимол ва чўл ҳудудларида, 4–5 октябрь кунлари эса барча ҳудудларда ёмғир ёғади (баъзи жойларда кучли, баланд тоғларда қорга айланади). Ҳарорат кундузи +15…+20, шимолда кечаси +2…+7 даражагача пасаяди. Айрим жойларда туман тушиши кутилмоқда. ✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
🎬Видео
“Президентимизнинг ёнида менинг ҳам болам турармикан, деб жуда ҳавас қилардим” Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахматчилар билан учрашувида Муҳиддин Мадаминовнинг онаси Ирода Исроилова сўзга чиқди. Ҳаяжонини яшира олмаган она давлат раҳбарига фарзанди ва бошқа ёш шахматчилар учун яратилган имкониятлар учун миннатдорлик билдирди. “Президентимиз болалар билан суҳбат қурганларини телевидениеда кўриб, мен ҳам жуда ҳавас қилганман. “Менинг боламнинг орқасида ҳам Президентимиз турармикан, ёнида болам турармикан”, деб... Аллоҳга беҳисоб шукр, шу кунларга етказганига. Мен бахтли онаман”, — деди у. Ирода Исроилова фарзанди шахматда илк қадамларини қўяётган пайтларда ота-оналар учун ҳатто хорижга чиқиш визаси ва авиачипта харажатларини қоплаш, чет эллик мураббий жалб қилишнинг ўзи катта муаммо бўлганини эслади. “Буларнинг ҳаммасини қилиб берганингиз учун, болаларимиз шу даражага тезликда етиб чиққанлари учун сизга алоҳида миннатдорлик билдираман. Ҳозирги кунда бир она учун бизга бошқа нима керак? Фақат Сизни, болаларимизни дуо қиламиз”, — деди шахматчининг онаси. Йиллар олдин телевизор қаршисида туриб, ўз фарзанди ҳақида ҳам шу кунларни орзу қилган она бугун Президент қаршисида туриб ўша орзуси ушалганини таъкидлади. ✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri
🎬Видео
БОЛАЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИК СОДИР ЭТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК КЕСКИН КУЧАЙТИРИЛМОҚДА ✈️Бизни кузатинг 🫥Oq boʻri

Профиль

Продвижение