Сообщить об ошибке

Подтвердить права

Добавьте бота @Seekomebot администратором ресурса, затем нажмите «Проверить».

Пожаловаться

Namangan24 | Расмий канал

@namanganim24
Вступить в канал
2546подписчиков / участников
0,0рейтинг
Каналтип ресурса
11.09.2026добавлен
🇺🇿 Namangan24.uz сайти расмий канали АОКА - ОАВ №1357 t.me/namanganim24 👉 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy Фейсбук: https://www.facebook.com/groups/38986525 Ютуб: https://youtube.com/@namangan24rasmiy Реклама ва мурожаатга: @OqilxonDadaboyev
📰 Новости и медиа🌐 Узбекский📍 Узбекистан🔓 Публичный

Последние публикации

🎬Видео
#QARDOSHLIK 📹🇹🇷🇺🇿 “Барака ёмғирини кўринг” — Шавкат Мирзиёев Анқарада ёмғир остида кутиб олинди Ўзбекистон етакчисини аэропортда Туркия вице-президенти Жевдат Йилмаз кутиб олди. Эслатиб ўтамиз, Президентимиз эртага — 2026 йил 30 октябрь куни Туркия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади. 👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥Facebook🎥 You tube 👉 @namanganim24
🎬Видео
#NIGOH 📹 Дераза ортида: “Чиққан қиз — чиғириқдан ташқарими?” ☝️ Севинч (исми ва овози ўзгартирилган) олий маълумотли, келажакка умид билан қараб, ўз бахтини қуриш ниятида турмушга чиқди. Аммо ҳаёт у кутгандек кечмади, турмуши ўхшамади. У яна онасининг уйига қайтди… Аммо уни меҳр билан очилиши керак бўлган эшиклар ортида совуқлик, тушунмовчилик ва бегоналик кутиб олди. Ахир, бахти синиб, турмуши бузилган аёл нега яна жамиятнинг ҳукми, яқинларининг нигоҳи ва “чиғириқдан ташқари” деган тамға билан курашиши керак? Бир оиланинг бузилиши аёлнинг қадри, шаъни ва келажаги ҳам барбод бўлди, дегани эмас! Севинч ёлғиз қолмади. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Наманган вилояти маркази унга психологик ва юридик кўмак кўрсатиб, ўз ҳуқуқларини англаш, руҳий тикланиш ва ҳаётда янги саҳифа очиш йўлида ёрдам берди. Зеро, ҳар бир аёл меҳрга, ҳурматга ва хавфсиз ҳаётга муносиб. Аёлнинг қадри унинг турмуш қургани ёки ажрашгани билан ўлчанмайди. Баъзан бир оғиз далда, бир меҳрли нигоҳ ва чўзилган ёрдам қўли инсоннинг ҳаётга бўлган ишончини қайтаради. Унутманг, ҳеч бир аёл ўз тақдиридан уялишга мажбур эмас — унга ҳукм эмас, меҳр ва имконият керак! 📝 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси 👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥Facebook🎥 You tube 👉 @namanganim24
🎬Видео
#VAZIYAT 📹🏔 Камчиқ довонида айни вақтда вазият қандай? Айни фурсатда водий вилоятларини пойтахтимиз билан боғловчи катта магистрал йўл — Камчиқ довони ҳудудида майдалаб ёмғир ёғиши давом этмоқда. Айрим жойларда туман тушганлиги сабабли йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган. Мавжуд вазият Ички ишлар идорасининг йўл ҳаракат хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан назоратга олинган. Ҳайдовчилардан транспорт воситасининг тезлигини белгиланган меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, об-ҳаво ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олиб ҳаракатланишларини сўраймиз. 👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥Facebook🎥 You tube 👉 @namanganim24
🖼Фото · 3 шт.
#ELGA_XIZMAT 🚚 🔥 Шу йилнинг ўтган даврида Наманганда 51 минг тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказилди Аҳолини суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш, истеъмолчилар эҳтиёжини ўз вақтида қондириш ва етказиб бериш жараёнларини самарали ташкил этиш муҳим вазифалардан биридир. Хусусан, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Наманган вилоятидаги 477 мингдан ортиқ истеъмолчиларга жами 51401,6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Ушбу кўрсаткичлар вилоят ҳудудларида суюлтирилган газ таъминоти изчил йўлга қўйилганини кўрсатади. Келгусида ҳам асосий эътибор истеъмолчилар эҳтиёжини ўз вақтида қондириш, таъминот барқарорлигини сақлаш ва хизматлар сифатини оширишга қаратилади. 👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇 https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥Facebook🎥 You tube 👉 @namanganim24
🎬Видео
#HIDOYAT_SARI 📹 📖 🕌 "Аллоҳдан ҳаё қилинг!" – Наманган шаҳридаги "Уста Камол ҳожи" жоме масжиди имом-хатиби Исмоилхон қори домла Носиров ибратли фикрларига қулоқ тутинг! ⤵️ Бизни кузатиб боринг! 🌐 namangan24.uz 📲 Instagram 📩 Чат-мурожаат 🖥Facebook🎥 You tube 👉 @namanganim24

Профиль

Продвижение