Сообщить об ошибке

Подтвердить права

Добавьте бота @Seekomebot администратором ресурса, затем нажмите «Проверить».

Пожаловаться

Kun.uz | Расмий канал

@kunuzofficial
Вступить в канал
1097759подписчиков / участников
0,0рейтинг
Каналтип ресурса
11.09.2026добавлен
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733
📰 Новости и медиа🌐 Узбекский📍 Узбекистан🔓 Публичный

Последние публикации

🖼Фото
Google раҳбарияти Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат органлари билан алоқалар ва давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар глобал технологияларнинг мамлакат бозорига кириши учун янги имкониятлар очганини таъкидлади. “Ўзбекистон прагматик сиёсат орқали янги имкониятларга йўл очиш мумкинлигини амалда кўрсатмоқда”, — деб ёзди Google вице-президенти ўз LinkedIn саҳифасида. 27 октябр куни Ўзбекистонда Google Pay ҳамда Apple Pay тизими тўлақонли ишга тушди. 👉 https://kun.uz/kr/90734873 Kun.uz расмий канали
🖼Фото
Саша Барон Коэн «Борат» филми учун Қозоғистондан илк бор узр сўради Қозоғистонликлар бу филмни 20 йил олдин чиққанидаёқ ҳақорат сифатида қабул қилишганди. Актёр эса бу образ Қозоғистондаги ҳақиқий ҳаётни акс эттирмаслигини айтиб, нега қаҳрамонини ушбу давлат билан боғлаганини изоҳлаган. 👉 https://kun.uz/kr/77372298 Kun.uz расмий канали
🎬Видео
Исломий молия Ўзбекистонга нима беради? Банкдан фоизли кредит олмасликни маъқул кўрадиган тадбиркорлар энди молиялаштиришнинг бошқа йўлларидан фойдаланиши мумкин. Ўзбекистонда исломий молияни жорий этиш ана шундай имкониятларни очишни ва банк хизматларидан четда қолаётган аҳоли қатламини молия тизимига жалб қилишни кўзда тутади. Бу масалалар Самарқандда ўтган халқаро форумда муҳокама қилинди. Kun.uz расмий канали
🎬Видео
«Zakovat-Gambit» ғолиблари аниқланди «Ўзбекфильм» павилионида 5800дан зиёд шахматчи иштирок этган V «Zakovat-Gambit» турнири ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Тақдирлаш маросимида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этмоқда. Мусобақанинг соврин жамғармаси 620 миллион сўмни ташкил этади. Kun.uz расмий канали
🎬Видео
Немис ҳукумати босим остида: Ўзбекистон билан алоқалар қандай давом этади?   Германия парламенти давлат котиби Энгелҳардт-Копф шу ҳафта Тошкентда бўлиб, ҳукумат расмийлари билан кўришди. Унга бизнес ва олимлар делегацияси ҳамроҳлик қилди. Kun.uz билан гаплашган статссекретар Ўзбекистон билан ҳозиргача имзоланган келишувлар ҳукуматда ким бўлишидан қатъи назар давом этишига умид билдирди. 👉 https://kun.uz/kr/76881178 Kun.uz расмий канали

Профиль

Продвижение