15 октября 2026 г. 6:03
🖼Фото
Кўкдала тумани ҳокими ҳужумга учради
Унга туманда савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркор болта билан жароҳат етказгани айтилмоқда.
Манбага кўра, ҳокимлик ташаббуси билан тадбиркор савдо қиладиган дўкон бузилиши керак бўлган.
Ҳокимнинг қандай жароҳат олгани ва айни пайтдаги соғлиги ҳақида маълумот йўқ. ИИВ матбуот хизмати ҳодиса содир бўлганини тасдиқлади ва прокуратура ўрганиш олиб бораётганини маълум қилди.
@indallo
14 октября 2026 г. 10:10
🎬Видео · 4 шт.
🌪 Торнадо ва кучли тошқинлар Чилини чироқсиз қолдирди
Қутқарувчилар ҳудудлардан одамларни эвакуация қилмоқда.
@indallo
12 октября 2026 г. 10:25
🖼Фото
«Эркаклар бузилиб кетган»: Садир Жапаров ажримлар ва оила олдидаги мажбуриятлар ҳақида гапирди
Қирғизистон президентининг Боткенга ташрифида бир аёл мол-мулкни тақсимлаш бўйича эри билан судлашаётганини айтиб, ундан ёрдам сўради. Жапаров оиласидан кетиб, бошқа аёлга уйланган эркаклар фарзандларини таъминлаши кераклигини айтди.
«Агар бошқа аёлга уйланишга қарор қилган бўлсанг, нега уйинг ва мол-мулкингни оилангга, фарзандларингга ва хотинингга қолдириб кетмайсан? Эркаклар айниб кетган», — дея муносабат билдирган Қирғизистон раҳбари.
@indallo
12 октября 2026 г. 10:23
🎬Видео
📊 Натижалар сарҳисоби: «Ўзбекистон – 2030» стратегияси
@indallo
12 октября 2026 г. 9:53
🎬Видео
«Таълимга бекорга энг ишонган кадримни олиб келмадим» — Шавкат Мирзиёев нега Эркинжон Турдимовни таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинлагани ҳақида
@indallo