Сообщить об ошибке

Подтвердить права

Добавьте бота @Seekomebot администратором ресурса, затем нажмите «Проверить».

Пожаловаться

📢

Huquqiy axborot

⏳ На проверке
@huquqiyaxborot
Вступить в канал
218048подписчиков / участников
0,0рейтинг
Каналтип ресурса
06.10.2026добавлен
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
📰 Новости и медиа🌐 Узбекский📍 Узбекистан🔓 Публичный

Последние публикации

🖼Фото
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, мутлақ муаллифлик ҳуқуқлари эгаси ўз ҳуқуқларидан хабардор қилиш учун муаллифлик ҳуқуқининг муҳофаза белгисидан фойдаланиши мумкин бўлиб, бу белги асарнинг ҳар бир нусхасида акс эттирилади ва қуйидаги 3 унсурдан иборат бўлади: 🔹айлана ичидаги лотинча «C» ҳарфи; 🔹мутлақ муаллифлик ҳуқуқлари эгасининг исми-шарифи (номи); 🔹асар биринчи марта чоп этилган йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Хитой Халқ Республикасининг Ляонинг педагогика университети филиали ташкил этилади "Ўзбекистонда Хитой Халқ Республикасининг Ляонинг педагогика университети филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–359-сон, 02.10.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, Хоразм вилоятида Ляонинг педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ташкил этилади. 🏫 Таълим жараёни 2026/2027 ўқув йилидан бошланади. 🌐 Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида олиб борилади. 📚 Ўқиш кундузги ва муқобил таълим шаклларида ташкил этилади. 🎓 2030/2031 ўқув йилига қадар ўқишга қабул қилинган талабалар ўқишнинг бутун даври давомида тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади. 💰 2030/2031 ўқув йилидан бошлаб қабул параметрларининг 30 фоизи давлат гранти асосида шакллантирилади. 🤝 Филиал талабаларининг амалиётлари ўқув режаларига мувофиқ ҳудуддаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида, жумладан, дуал таълим асосида йўлга қўйилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилади  “Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 03.10.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди. 🏛 Таълим ва илм-фан вазирлиги қуйидаги соҳаларда ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланди: ➖мактабгача таълим ва тарбия; ➖умумий ўрта ва ўрта махсус таълим; ➖касбий таълим; ➖олий таълим; ➖олий таълимдан кейинги таълим; ➖кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; ➖қўшимча ва норасмий таълим. ⚖️ Таълим ва илм-фан вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Давлат органлари ва ташкилотларининг, давлат иштирокидаги корхоналарнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тартибга солинди Адлия вазирлиги Давлат органлари ва ташкилотларининг, давлат иштирокидаги корхоналарнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятига оид идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3950, 2026 йил 3 октябрь). 🔰 Мазкур ҳужжат билан давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланмоқда. 📝 Унга кўра: 🔹 ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, коррупцияга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш ҳамда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик чораларини кўради; 🔹  ички назорат тузилмалари фаолиятини ташкил этиш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Агентлик) ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан биргаликда амалга оширилади; 🔹  ички назорат тузилмалари хизмат, бўлинма кўринишида ташкил этилади ёхуд лавозимдан иборат бўлади; 🔹 ички назорат тузилмалари раҳбарлари ва ходимларига нисбатан олий маълумот, иш стажи ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиш каби минимал талаблар белгиланади; 🔹 KPI ички назорат тузилмалари раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятига нисбатан қўлланилмайди, KPI дан келиб чиқадиган устамалар максимал миқдорда татбиқ этилади, KPI ни пасайтириш Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади; 🔹ички назорат тузилмалари ходимлари давлат ҳимоясида бўлади ва улар ҳуқуқий ҳамда ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинади. Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

Профиль

Продвижение