Сообщить об ошибке

Подтвердить права

Добавьте бота @Seekomebot администратором ресурса, затем нажмите «Проверить».

Пожаловаться

📢

“GULYAMOV SADIKOV AND PARTNERS” advokatlik firmasi rasmiy kanali

⏳ На проверке
@gsplawfirm
Вступить в канал
427подписчиков / участников
0,0рейтинг
Каналтип ресурса
10.10.2026добавлен
O’zbekistonda va Xalqaro bozorda tadbirkorlik subyektlariga professional yuridik xizmatlarni ko’rsatuvchi "Gulyamov, Sadikov and Partners" advokatlik firmasi telegram kanaliga xush kelibsiz! Telefon: +998 95 109 52 25 Telegram: @GSP_Lawfirm
⚽ Спорт🌐 Словенский📍 Международный🔓 Публичный

Последние публикации

Даъво тартибида иш қўзғатиш учун берилган аризада нималар кўрсатилган бўлиши керак? Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 189-моддасига асосан даъво тартибида иш қўзғатиш ҳақидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) ариза берилаётган суднинг номи; 2) даъвогарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили; 3) жавобгарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари; 4) даъвогарнинг талаби; 5) агар даъво баҳоланиши керак бўлса, даъвонинг баҳоси; 6) даъвогар ўз талабига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва даъвогар томонидан баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар; 7) жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса; 8) аризага илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати. Ариза даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар ариза вакил томонидан берилган бўлса, аризага ишончнома ёки вакилнинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши керак. 💬 Мурожаат учун: @GSP_Lawfirm @gsplawfirm
🖼Фото
Янгиланган вазирликка янги раҳбар тайинланди! Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов бош вазирнинг биринчи ўринбосари — Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди. Эркинжон Турдимов 1969-йил 10-июлда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. 1991-йилда Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) ни тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, шунингдек, Навоий, Сурхондарё ҳамда Самарқанд вилоятлари ҳокими лавозимларида ишлаган. Тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сифатида фаолият олиб бораётган эди. 💬 Мурожаат учун: @GSP_Lawfirm @gsplawfirm
Ноқонуний ишдан бўшатилган ходим суд орқали ишга тикланди Фуқаролик ишлари бўйича суд ташкилот филиалига нисбатан қўзғатилган меҳнат низоси юзасидан ҳал қилув қарори чиқарган. Иш тафсилотига кўра, ташкилот филиали касса хизматларини аутсорсингга ўтказиш ва штатлар қисқариши муносабати билан ходим билан Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисми 2-бандига кўра тузилган меҳнат шартномасини бекор қилган. Бироқ, касаба уюшмаси томонидан ходимга мажлис вақти ва жойи ҳақида олдиндан ёзма хабар берилмасдан, унинг иштирокисиз розилик қарори чиқарилган. Иш берувчи касаба уюшмаси розилиги олинганидан сўнг белгиланган 1 ойлик муддатни ўтказиб юбориб (48 кундан кейин) буйруқ чиқарган. Бинобарин, Меҳнат кодекси 164-моддасига асосан, меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиш жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса, меҳнат шартномасини касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигисиз бекор қилишга йўл қўйилмайди. Иш берувчи розилик олинган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай шартномани бекор қилишга ҳақли. Шунингдек, Меҳнат кодекси 174-моддасига кўра, Низоларни кўриб чиқиш чоғида меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. Қолаверса, Меҳнат кодексининг 561-моддасида Меҳнат шартномаси қонуний асоссиз бекор қилинган ҳолларда ходим аввалги ишига тикланиши ҳамда унга мажбурий прогулнинг бутун вақти учун ўртача иш ҳақи тўланиши қайд этилган. Мазкур иш бўйича суд иш берувчининг ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғини ғайриқонуний деб топиб, бекор қилган. Ходим аввалги вазифасига ишга тикланган ва жавобгар ҳисобидан ходим фойдасига 7 630 444 сўм мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи ҳамда 8 800 000 сўм маънавий зарар (жами 16 430 444 сўм) ундирилиши белгиланган. Иш берувчи томонидан ходимни ишдан бўшатишда белгиланган қонун-қоидаларга риоя этмаслик, штат қисқариши асосли бўлган тақдирда ҳам, буйруқнинг ғайриқонуний деб топилишига олиб келади. 💬 Мурожаат учун: @GSP_Lawfirm @gsplawfirm
🖼Фото
Тинчлик бўйича Нобел мукофоти жанубий африкалик юристга берилди! Халқаро жиноят суди собиқ раиси бўлган Наванетҳем (Нави) Пиллэй тинчлик ва халқаро ҳуқуқни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун тақдирланди. Бир неча йилдан буён ўзига ушбу мукофот берилишини сўраб келаётган Доналд Трамп эса номзодлар рўйхатида бўлгани аниқ эмас. Манбаларга кўра, Ослодагилар Эронга қарши бошланган уруш, ҳудудий даъволар, шунингдек, муҳожирларга нисбатан қатъий сиёсати туфайли уни муносиб номзод деб ҳисобламайди. Шунга қарамай, унда Нобел медали бор – уни мукофотнинг ўтган йилги лауреати, венесуэлалик сиёсатчи Мария Мачадодан қабул қилиб олган. 💬 Мурожаат учун: @GSP_Lawfirm @gsplawfirm
⚡️Киберҳужум орқали Ўзбекистонликларнинг 1 трлн сўми ўзлаштирилди! 2026 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 69 мингдан ортиқ кибержиноятлар содир этилган. Бу ҳақда Контент марказида ИИВ томонидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. “Кибержиноятлар сабаб фуқароларнинг 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлари ўғирланган. Шундан 210 млн сўми эгаларига қайтарилган”, - деди Ички ишлар вазирликнинг Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Саъдуллаев. 💬 Мурожаат учун: @GSP_Lawfirm @gsplawfirm

Профиль

Продвижение