9 октября 2026 г. 8:56
🖼Фото
Хасталикдан азият чекаётган бир опамизга ёрдам зарур. Шу кунгача у киши 6 маротаба суяк емирилиши билан боғлиқ оғир жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди.
Опамизнинг соғлигини тиклаш ва кейинги зарур муолажаларни давом эттириш учун оиланинг моддий имконияти етмаяпти.
Шифокорларнинг таъкидлашича, муолажаларни вақтида олиш жуда муҳим.
Сизнинг озгина эътиборингиз ва ёрдамингиз бир инсоннинг оёққа туриб кетишига сабабчи бўлиши мумкин.
9860020119944559
5614 6816 2234 7858
5614 6816 2884 5285
R. M.
6 октября 2026 г. 16:45
Ўзбекистон миллий жамоаси бугун Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб, имкониятни бой берди (0:2).
Ушбу мағлубият туфайли жамоамизнинг ФИФА рейтингидаги балли 3,70 очкога камайди (Корея шунча баллни қўлга киритди). Натижада ФИФАнинг онлайн рейтингида 1 поғона пастлаб, 59-поғонага тушдик.
Айни пайтда Ўзбекистон ҳисобида 1416.61 балл бор.
Ўзбекистон миллий жамоаси мазкур ФИФА кунларида 3 та ўйин ўтказиб, икки ғалаба ва бир мағлубият қайд этди. ФИФА рейтингида + 6,88 балл ва +1 поғона кўтарилишга эришдик.
Осиёда Қатардан ўтиб кетиб, қитъанинг 6-жамоаси бўлиб турибмиз.
👉⚽️@futbol_qoidalar
6 октября 2026 г. 10:07
🖼Фото
🇺🇿 Oʻzbekiston milliy terma jamoasining Koreya Respublikasiga qarshi oʻyin uchun boshlangʻich tarkibi
💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | ❤️ Uzum Bank | 👍 APEX | ⚡️ Uzbekistan FA
5 октября 2026 г. 6:44
🏆 JCH-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади?
ОФК лойиҳасига кўра, 2034-йилги Жаҳон чемпионати саралашининг асосий қисми Осиё Миллатлар лигаси билан боғланади.
2032/33-йилги Миллатлар лигасининг Tier-1 босқичида 18 та терма жамоа қатнашади. Ҳар бир жамоа лига босқичида жами 12 та учрашув — 6 та уйда ва 6 та сафарда ўтказади. Мусобақа 2032-йил март ойида бошланиб, 2033-йил мартида якунланади. 2032-йил сентябрь–октябрдаги ФИФА ойнасининг ўзида ҳар бир терма жамоа тўрттадан ўйин ўтказиши кўзда тутилган.
Лига босқичи якунида дастлабки 6 ўринни эгаллаган терма жамоалар ЖЧ-2034 йўлланмасини тўғридан-тўғри қўлга киритади. Саудия Арабистонида ўтадиган мундиал 2034-йилнинг охирги қисмига режалаштирилгани сабабли, йўлланмани эрта қўлга киритган жамоаларда тайёргарлик учун анча вақт бўлади.
7–10-ўринларни эгаллаган тўртта терма жамоа эса 2033-йил сентябрь–октябрь ойларида ЖЧ плей-оффида қатнашади. Қарама-қаршиликлар уй-сафар тизимида ўтказилади. Плей-офф якунида 2 та жамоа мундиалга тўғридан-тўғри чиқади, яна бир терма жамоа қитъалараро плей-офф йўлланмасини олади.
Миллатлар лигасининг ўзи эса давом этади. 2033-йил июнида чорак финал, ноябрда эса «Финал тўртлиги» ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу учрашувлар ЖЧ йўлланмаларининг тақсимотига таъсир қилмайди.
Тақвимни шакллантиришда 18 жамоа 6 та саватга ажратилади. Ҳар бир терма жамоа ҳар бир саватдан иккитадан рақибга қарши — биттаси уйда, биттаси сафарда — ўйнайди. Шу тариқа, мумкин бўлган 17 рақибдан 12 таси билан учрашади.
Масалан, амалдаги ФИФА рейтинги асосида Ўзбекистон иккинчи саватда бўлса, биринчи саватдаги Япония, Эрон ва Австралиядан иккитасига қарши ўйнайди. Ўзбекистон жойлашган иккинчи саватдаги қолган икки жамоа — Жанубий Корея ва Саудия Арабистони билан ҳам учрашади. Худди шу тамойил учинчи саватдан олтинчи саватгача давом этади.
👉⚽️@futbol_qoidalar
2 октября 2026 г. 11:36
🖼Фото
Ўзбекистон чемпионати 2028-йилдан куз-баҳор тизимига ўтмоқчи.
Бу ҳақда ЎзПФЛ бугун бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилди.
Режага кўра, 2027 йилги мавсум баҳор-куз тизимида ўтади.
2028 йилнинг март-май ойларида эса фақат Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилади.
2028 йил 18 август санасидан Суперлиганинг янги мавсумига старт берилади. Биринчи давра 24 декабргача давом этади.
Шундан сўнг 2 ойлик дам олиш кўзда тутилмоқда.
2029 йил 24 февраль кунидан иккинчи давра бошланади ва у 31 майгача давом этади.
Албатта, бу ҳозирча лойиҳа. У тасдиқланганидан кейин кучга киради.
👉⚽️@futbol_qoidalar