30 октября 2026 г. 11:46
🎬Видео
Янгилик қилиб Америка очиш керак эмас. Навоийда раҳбар келиши учун пул йиғилди
Республика «Келажак» маркази директорининг Навоий вилоятига ташрифи олдидан туман ва шаҳар марказлари директорларидан 1 миллион сўмдан пул йиғилаётгани ҳақида EFFECT.UZ таҳририятига мурожаат келиб тушди...
👉 https://effect.uz/n/369
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
29 октября 2026 г. 17:40
🎬Видео
Ўзбекистон ва Туркия бизнес ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича кенгаш тузади
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Анқарадаги музокаралар якунида Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзоладилар.
Шунингдек, савдо, ижтимоий таъминот ва чегаралар орқали товарлар ҳамда транспорт воситалари ҳаракати бўйича ахборот алмашишни такомиллаштиришга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар ҳам имзоланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
29 октября 2026 г. 15:07
🎬Видео
Учкўприк тумани ҳокими ваъдасини бажармадими?
Effect.uz жорий йилинг 14 октябрь куни “Эри учун жигарини берган аёл бугун ўзи ёрдамга муҳтож” сарлавҳаси остида видеоматериал чоп этганди
Ушбу ҳолатдан кейин аёл бизга бўлиб ўтган воқеаларни айтиб ўтди. Фуқаронинг мурожаатига кўра, у таҳририятга чиққач, эртаси куни уйига ҳокимлик вакиллари келган. Унинг айтишича, Учкўприк тумани ҳокими Қодирали Эркабоев ҳам ташриф давомида у билан суҳбатлашиб, ёрдам беришга ваъда берган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
29 октября 2026 г. 14:23
🎬Видео
Эридан зўравонлик кўрган аёл
Effect.uz таҳририятига Андижон вилояти Жалақудуқ туманидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатчининг айтишича, 1-июнь куни турмуш ўртоғи уни калтаклаб, термос билан урган. Оқибатда аёлнинг чап қўли, бўйни ва иккала тиззасида куйиш жароҳатлари юзага келган. Унинг билдиришича, экспертизада жароҳатлар ўрта оғирликда деб баҳоланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
29 октября 2026 г. 13:54
🖼Фото · 4 шт.
Мирзиёев Анқарада ўзбекистонлик ёшларга мурожаат қилди
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Анқарага бориб, Туркияда яшаётган ватандошларимиз билан учрашди. Суҳбатда уларнинг ҳаёти, таълими ва келажак режалари билан қизиқди.
Давлат раҳбари ёшларни вақтни қадрлашга, илм олишга ва доимо ўз устида ишлашга чақирди. Шунингдек, Ўзбекистонда билим олиш, уй-жойли бўлиш ва Ватан тараққиётига ҳисса қўшиш учун имкониятлар кенгайтирилаётганини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram