14 октября 2026 г. 8:38
🎬Видео
#ФАКТ24
НОЁБ ТОПИЛМА
Бухоро вилоятидаги қадимий Пойкент шаҳар харобаларида Россиянинг Давлат Эрмитажи олимлари ва Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институти мутахассислари биргаликда йирик тадқиқотлар олиб бораётганига қарийб ярим аср бўлди.
Шу вақт оралиғида тарихнинг биз билган ва билмаган қанчадан қанча сир-синоати очиқланди.
Ушбу ёдгорлик атрофида давом этаётган экспедицияда яна бир ноёб жамланма топилди.
https://t.me/buxoronafasi
14 октября 2026 г. 8:14
🎬Видео
#БИЛАРМИДИНГИЗ
Анор пўстлоғи гижжаларни 100% тўкишини ўзингиз кўриб амин бўласиз
https://t.me/buxoronafasi
14 октября 2026 г. 5:14
🎬Видео
#МАХСУС24
АГРАР ТАРМОҚ РИВОЖИ
Аграр тизимдаги ҳақиқатга айланган орзу... Хўш, бунда гап нима ҳақида кетмоқда?
Гап шундаки, азал-азалдан пахтачиликка ихтисослашган Бухоро заминида ҳар гектар майдондан 50 центнердан пахта хом ашёси олинишига, очиғи, кўпчилик ишонмаганлиги аниқ.
Жондор ва Пешку туманларида эса бугун замонавий қишлоқ хўжалиги илмини ўзлаштириш орқали гектарлар ҳосилдорлигини 90-100 центнерга етказаётган ер эгалари сони ортиб бормоқда.
Чунки сўнгги йилларда юртимизда том маънода инновацияга асосланган ёндашув давр талабига мувофиқ, жаҳон андозаларига мос равишда йўлга қўйилди.
https://t.me/buxoronafasi
14 октября 2026 г. 4:58
🎬Видео
#ТЕЗКОР
ҲАМШИРА СИФАТИДА ИШГА КИРИШНИНГ БАҲОСИ 2500 ДОЛЛАРГА БАҲОЛАНДИ
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ваколатли танишлари борлигини айтган фуқаро ҳамшира бўлиш истагидаги бошқа бир фуқарони чув тушуришига оз қолди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими ва ИИБ бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик йўли билан даромад қилишни ўйлаган шахснинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. У ҳамшира лавозимига ишга қўйишни ваъда қилиб, фуқародан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://t.me/buxoronafasi
14 октября 2026 г. 4:33
🖼Фото
#САЛОМАТЛИК_СИРИ
Қурутнинг сиз билмаган 5 та шифобахш хусусияти
Одатда шунчаки тамадди деб биладиган қурутимиз аслида ҳақиқий табиий дорихонадир:
🦷 Тишларни кариесдан ҳимоя қилади: Қурут сўлак ажралишини кўпайтириб, оғиздаги кислотали муҳитни нейтраллаштиради ва зарарли микробларни йўқотади.
🧪 Ҳазм жараёнини фаоллаштиради: Овқатдан 15–20 дақиқа олдин кичик қурут ейиш ошқозон шираси ва ферментлар ажралишини кучайтиради.
💧 Туз-сув балансини тиклайди: Заҳарланиш, ич кетиши ёки иссиқда терлашдан кейин йўқотилган натрий ва калий ўрнини тезда тўлдиради.
🩺 Томоқ оғриғини қолдиради: Иссиқ сувда эзилган қурут томоқдаги шишни қайтаради ва инфекцияга қарши табиий антисептик бўлиб хизмат қилади.
🧘 Асаб тизимини тинчлантиради: Таркибидаги триптофан ва магний «бахт гормони» (серотонин) ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.
📌 Эсда тутинг: Таркибида туз кўп бўлгани учун кунига 1–2 дона қурут ейиш етарли!
https://t.me/buxoronafasi