11 сентября 2026 г. 12:04
🖼Фото
💥🥊Пётр Ян Мераб Двалишвили билан учинчи жанг олдидан унинг бурнини яна синдиришини айтди:
“Мераб, жангимиз олдидан яхшигина суғурта қилиб қўйишинг керак, чунки мен сенинг бурнингни охиригача синдириб ташлашимга тўғри келади”.
UFC 333 турнири 24 октябрь куни Абу Дабида бўлиб ўтади.Ушбу турнирда Рамазон Темиров Лонэ Каванага қарши жанг қилади.
📲@BUGUN_SPORT | 📲 Instagram|📲YouTube
11 сентября 2026 г. 11:29
🎬Видео
💥🇰🇿🇺🇿Расман! Нуруллохон Абдуллаев (5-0) 3 октябрь куни Наманганда бўлиб ўтадиган Octagon 92 турнирида Керим Даидовга (11-2) қарши 93 кг вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун жанг қилади.
📲@BUGUN_SPORT | 📲 Instagram|📲YouTube
11 сентября 2026 г. 10:56
🖼Фото
🇰🇬🥢Ражабали Шайдуллаев RIZIN’даги сўнгги жангини 31 декабрь куни Кёмо Акимотога қарши ўтказиши мумкин.
Ражабали Шайдуллаевнинг ташкилотдаги шартномаси якунлангач, унинг кейинги лигаси номаълум. Инсайдларга кўра, у UFC ёки Жейк Полнинг MVP промоушенига ўтиши мумкин.
📲@BUGUN_SPORT | 📲 Instagram|📲YouTube
11 сентября 2026 г. 9:57
🖼Фото
🥊Мэнни Пакьяо Шакур Стивенсон билан жанг қилиши мумкин.
47 ёшли афсонавий боксчи ҳозирда WBO чемпиони Шакур Стивенсон билан музокара олиб бормоқда.
🇺🇿Шакур Стивенсон ҳозир АҚШда ҳамюртимиз Жавоҳир Умматалиев билан машғулот ўтказмоқда.
📲@BUGUN_SPORT | 📲 Instagram|📲YouTube
11 сентября 2026 г. 8:54
🖼Фото
💥🇰🇿Эркебулан Токтар Оғабек "Сатурн"ни ҳақоратлагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.
Эркебулан Токтар иши бўйича суднинг расмий қарори эълон қилинди.
Қозоғистонлик MMA жангчиси Эркебулан Токтар Олмаота шаҳрининг ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий суди (SMAS) қарорига кўра, Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 434-моддасига асосан, ҳақоратли сўзларни оммавий равишда қўллаганликда айбдор деб топилди.
Прокуратура баёноти:
“Машҳурлик одамни жавобгарликдан озод этмайди. Олмаота прокуратураси ижтимоий тармоқларда таниқли MMA жангчиси Эркебулан Токтарнинг ҳақоратли сўзларни ишлатгани акс этган видеони аниқлади. Олмаота SMAS қарори билан у айбдор деб топилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 434-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди”.
📲@BUGUN_SPORT | 📲 Instagram|📲YouTube