Сообщить об ошибке

Подтвердить права

Добавьте бота @Seekomebot администратором ресурса, затем нажмите «Проверить».

Пожаловаться

📢

Бахтиёр Адилов | Расмий канал

⏳ На проверке
@baxtiyoradilovuz
Вступить в канал
26056подписчиков / участников
0,0рейтинг
Каналтип ресурса
15.10.2026добавлен
Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёр Алишерович Адиловнинг расмий саҳифасига хуш келибсиз!
📰 Новости и медиа🌐 Узбекский📍 Узбекистан🔓 Публичный

Последние публикации

🎬Видео
#БухДУ Бухорода Ўзбекистон–Озарбайжон ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда Бухоро давлат университетида «Озарбайжон маданияти ва санъати кунлари» доирасида бешта илмий-маърифий ва маданий тадбир ўтказилди. Озарбайжон элчиси Рашад Маммадов БухДУ ректори Обиджон Ҳамидов билан учрашиб, таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди. Шунингдек, Озарбайжоншунослик маркази очилиб, халқаро конференция ўтказилди ва «Аршин мол олон» опереттаси намойиш этилди. 👉Бахтиёр Адилов канали
🎬Видео
🟢 Ишга қабулда шаффофлик ва адолат 🔆 Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими тизимида давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёнлари очиқ ва шаффоф электрон тизим асосида амалга оширилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, мазкур электрон тизим жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб тажриба-синов тариқасида Бухоро туманида йўлга қўйилди. 📎 2026 йил 1 июлдан бошлаб Бухоро вилоятидаги барча 13 та туман ва шаҳарда, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, бошқа вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги жами 26 та туман ва шаҳарда таълим ташкилотларига ходимларни pedagog.uzedu.uz платформаси орқали танлов асосида ишга қабул қилиш тизими жорий этилди. 📌 Жараёнда номзодлар учун тенг имкониятларни таъминлаш, тест синовларини холис ва адолатли ўтказиш, ишга қабул қилишда очиқликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ⚡️ Мазкур электрон тизим таълим ташкилотларига малакали кадрларни саралаш, ишга қабул қилиш жараёнларида инсон омилини камайтириш ҳамда шаффофликни таъминлашга хизмат қилади. Ахборот хизмати томонидан сунъий интеллект технологиялари ёрдамида тайёрланган видеороликда ишга қабул қилиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилган. 👉Бахтиёр Адилов канали
🖼Фото
⚡️Ertaga, 14-oktabr (chorshanba) kuni aholining ta’lim, sog‘liqni saqlash, sport, yoshlar siyosati, ijtimoiy himoya hamda ma’naviy-ma’rifiy hayoti bilan bog‘liq masalalarini o‘rganish, mavjud muammolarga yechim topish va murojaatlarni joyida hal etish maqsadida viloyat hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo‘yicha o‘rinbosari Baxtiyor Adilov tomonidan shaxsiy qabul o‘tkaziladi. ⬇️Qabul davomida jismoniy va yuridik shaxslarning sohaga oid taklif va murojaatlari qonuniy ko‘rib chiqiladi. ➡️Sana: 14-oktabr; ➡️Vaqti: soat 10:00 – 13:00 gacha; ➡️Manzil: Buxoro viloyati Xalq qabulxonasi binosi. Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🖼Фото
Бухоро шаҳрида кураш маҳорат мактабини қуриш лойиҳалари билан танишилди Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Б. Адилов ҳамда вилоят прокурори ўринбосари Ж. Аҳмедов Бухоро шаҳрида кураш маҳорат мактабини қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар билан танишдилар. Лойиҳа билан танишиш жараёнида кураш маҳорат мактабининг замонавий талабларга мувофиқ барпо этилиши, спортчилар учун зарур инфратузилма ва машғулотлар олиб бориш учун муносиб шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнида сифат ва самарадорликни таъминлаш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш ҳамда қурилиш ишларини амалдаги талаблар асосида ташкил этиш юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди. 👉Бахтиёр Адилов канали
🎬Видео
«Энг ишонган кадрим» – Президент Турдимов ҳақида Давлат раҳбари энди таълим ва тиббиётга эътибор «мутлақо ўзгариши»ни таъкидлади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябр куни Янги Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Эркинжон Турдимов таълим ва фан вазири этиб тайинлангани юзасидан фикр билдирди. «Ўзларинг кўрдиларинг, таълим вазирини ўзгартирдим. Энг ишонган кадримни олиб келиб, таълим вазири қилдим. Сон кўпайиб кетди, сифат камайиб кетди. Бу мени жуда ташвишга солади. Шунинг учун катта тажрибага эга, тўртта вилоят ҳокими бўлган одамни таълимга олиб келганимнинг тагида жуда катта маъно борки, энди президент бу масалага президент мутлақо бошқача қарайди. Таълимга жуда катта эътибор бериш учун вазирга бош вазирнинг биринчи ўринбосари мақомини берганим бежиз эмас. Энди тиббиётга, таълимга эътибор мутлақо ўзгаради давлатда», – деган давлат раҳбари. 👉Бахтиёр Адилов канали

Профиль

Продвижение