5 октября 2026 г. 17:32
🖼Фото
Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди
Ҳозирги кунда олийгоҳда 4 та таълим йўналиши бўйича ўн мингга яқин талаба таҳсил олмоқда.
Университет маъмурий бошқарув, ўқув ва илмий жараёнларга рақамли технологияларни фаол жорий этмоқда. Дуал таълим ривожлантирилиб, илмий ишланмалар тижорат лойиҳаларига, талабалар шаҳарчаси эса илғор инновацион ечимлар майдонига айлантирилмоқда.
“Юртимиз шаҳарлари замонавий ва яшил маконга ўз-ўзидан айланиб қолмайди. Бунинг учун кенг фикрлайдиган, ноанъанавий ғояларни илгари сурадиган, экологик барқарор архитектура ва муҳандислик ечимларини ишлаб чиқадиган ҳамда уларни амалиётга татбиқ эта оладиган янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тарбиялаш жуда муҳим”, — деди Президент Администрацияси раҳбари.
Каналга қўшилиш 👈
Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
5 октября 2026 г. 16:32
🎬Видео
❤️🔥Сув таъминоти соҳасида Марказий Осиёдаги илк ўқув қўлланмалари: назария ва амалиёт бирлашмоқда
Батафсил: https://uzsuv.uz/uz/posts/71584
Каналга қўшилиш 👈
Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
5 октября 2026 г. 15:29
🖼Фото
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойиши билан Аброржон Масутович Пўлатов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Каналга қўшилиш 👈
Veb-sayt|Facebook | Instagram | Медиабанк
5 октября 2026 г. 12:19
🎬Видео
Қирқ йиллик тарихга эга кичик оилавий устахонадан йирик ишлаб чиқаришгача бўлган йўл қандай босилади?
Бунинг учун энг муҳими — иштиёқ ва тўғри мақсад. «Ёрдам берсангиз, кенгайтирамиз. Акс ҳолда, ўзимиз ҳам ишлайверардик», дейди 40 йилдан бери этикдўзлик билан шуғулланиб келаётган ҳунармандлардан бири. Бу оилада касб авлоддан авлодга ўтиб келяпти, аммо улар шунчаки оилавий бизнес доирасида қолиб кетмоқчи эмас. Эндиги мақсад — саноат миқёсига чиқиш.
Тайёр бизнес-режаси ва ҳаракати бор одамларга бироз туртки берилса, улар тоғни талқон қилиши аниқ. «Раҳбар маҳаллада» лойиҳаси доирасида мазкур оиланинг режалари ўрганилиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун Агробанк томонидан имтиёзли кредит ажратилди. Натижа эса узоқ куттирмайди.
Тўлиқ видео бу ерда: https://youtu.be/0t5Gqfe0RjQ?si=1G4nEy8KsnF_wRaQ
Каналга қўшилиш 👈
Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
5 октября 2026 г. 11:50
🖼Фото
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун очиқ танлов ўтказмоқда.
Дастур доирасида турли ривожланиш босқичларидаги 20 та стартап танлаб олиниб, уларга менторлик, бизнесни ривожлантириш, инвестицияга тайёргарлик ва халқаро бозорларга чиқиш бўйича кўмак берилади.
Дастур Жаҳон банки иштирокидаги FINGROW дастурини тайёрлаш лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Иштирокчилар StartupBlink асосчиси ва бош директори Эли Давид Рокаҳ билан бевосита ишлаш имкониятига эга бўлади.
Иштирок этиш талаблари ва ариза бериш тартиби дастур саҳифасида келтирилган.
Каналга қўшилиш 👈
Veb-sayt|Facebook | Instagram | Медиабанк