Сообщить об ошибке

Подтвердить права

Добавьте бота @Seekomebot администратором ресурса, затем нажмите «Проверить».

Пожаловаться

📢

Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee

⏳ На проверке
@RaqobatGovUz
Вступить в канал
19061подписчиков / участников
0,0рейтинг
Каналтип ресурса
15.10.2026добавлен
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 📍 Лабзак 3,Тошкент 100128 🌐 raqobat.gov.uz 📞 71 207 47 00 ☎️ 1159 📧 info@raqobat.gov.uz facebook.com/raqobatgovuz instagram.com/raqobatgovuz x.com/RaqobatGovUz
📰 Новости и медиа🌐 Узбекский📍 Узбекистан🔓 Публичный

Последние публикации

🖼Фото
Ижтимоий тармоқларда “Бир манзил, бир телефон — икки рақобатчи” – деб номланган танқидий мақола юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди. ✈️ Рақобат қўмитаси томонидан "Telecom Soft" МЧЖ буюртмачилигида 2026 йил 12 октябр куни йўл ҳаракати қоидаларини автоматлаштирилган назорат қилиш тизимлари учун қурилмалари харид қилиш бўйича бошланғич нархи 10,3 млрд сўм бўлган танлаш савдосида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. ♻️ Олиб борилган ўрганиш натижасида, "Telecom Soft" МЧЖ томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аломатлари кузатилди. ✈️Юқоридагиларга асосан "Telecom Soft" МЧЖ томонидан ўтказилган танлаш савдоси ихтиёрий равишда бекор қилинди. 🖋 Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
🎬Видео
#брифинг ✈️ Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида соҳада амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар юзасидан брифинг ўтказилди. ✈️ Батафсил "SIRDARYO MTRK"да. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
🎬Видео
#радио Нарх шаклланиши ва рақобат масалалари муҳокама қилинди ✈️ Эфир давомида нархларнинг шаклланиши, бозордаги рақобат ва ушбу жараёнларнинг иқтисодий аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, тадбиркорлар ва истеъмолчиларга соҳадаги ҳуқуқий масалалар юзасидан маълумотлар берилди. ➡️ Батафсил "Andijon FM 101.6" радиоканалида. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
🖼Фото
👍👍👍👍👍👍 | #Кун_рақами 🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойлиги давомида истеъмолчилардан жами 1 404 та мурожаатлар келиб тушган. ➡️ Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 840 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
🖼Фото
Рўйхатдан ўтган асосий яшаш манзилида вақтинча истиқомат қилмаган 800 минг нафарга яқин фуқаро фойдасига 22 млрд сўмга яқин асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди 🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда республика миқёсида фуқароларнинг вақтинча яшаш жойи ўзгарган ёки хорижда бўлган даврида асосий яшаш манзили бўйича айрим коммунал хизматлар учун тўловлар ҳисобланиши ҳолатлари ўрганилди. Маълумки, амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан абонентлар сонидаги ўзгаришлар тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланган тақдирда, қарздорлик қайта ҳисоб-китоби шахслар сони ўзгарган санадан бошлаб амалга оширилади. Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса, қайта ҳисоб-китоб ўтган уч ой учун амалга оширилади. ⚡️ Ўрганишларда вақтинча яшаш жойи ўзгарган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган шахслар яъни, хорижда вақтинча истиқомат қилаётган, ишлаётган, иш қидираётган (меҳнат мигрантлари) ва таҳсил олаётган абонентлар тўғрисидаги маълумотларнинг амалдаги ҳолатга мос келмагани ҳамда янги абонентлар ҳақидаги маълумотларнинг тизимга киритилмагани маълум бўлди. 🖋 Хусусан, мазкур ўрганишлар давомида ушбу даврда маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати кўрсатилмаган  қарийб 800 минг нафарга яқин фуқаро ҳамда ичимлик суви  таъминоти бўйича ҳисоблагич билан таъминланмаган хонадонларда эса 100 нафарга яқин фуқаро яшамагани аниқланди. ✈️Натижада хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан қарийб 800 минг нафарга яқин фуқаронинг ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 22 млрд сўмга яқин  асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.   🪪 Қўмита томонидан коммунал хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида биллинг тизимларини миграция маълумотлари базалари билан интеграция қилиш ҳамда чет элда бир ойдан ортиқ бўлган абонентлар ва улар билан яшовчи шахслар учун қайтиб келгунга қадар ҳар ойлик қайта ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш масаласи бўйича тегишли идора ва ташкилотларга таклифлар берилди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube

Профиль

Продвижение