Сообщить об ошибке

Подтвердить права

Добавьте бота @Seekomebot администратором ресурса, затем нажмите «Проверить».

Пожаловаться

📢

NPress | Rasmiy kanal

⏳ На проверке
@NPress_Rasmiy
Вступить в канал
20146подписчиков / участников
0,0рейтинг
Каналтип ресурса
06.10.2026добавлен
Наманган вилоят ҳокимлигининг «Наманган ҳақиқати» газетаси расмий канали Янгиликларни биз билан кузатиб боринг! Газетанинг электрон нусхаси: @NamanganHaqiqatiOnline Веб-сайт: namhaqiqat.uz Мурожаатлар учун: @GazetabilanMuloqotBot
📚 Образование🌐 Узбекский📍 Узбекистан🔓 Публичный

Последние публикации

🎬Видео
Президентимизнинг таълим соҳасига оид фикрлари бугунги ислоҳотларнинг марказида аввало бола ва унинг келажаги туриши кераклигини яна бир бор кўрсатди. Мактаб биноси, замонавий жиҳозлар ва янги имкониятлар қанчалик муҳим бўлмасин, таълим сифати ва натижасини белгилайдиган асосий куч — билимли, изланувчан ва ўз касбига садоқатли ўқитувчидир. Шу маънода, устоз меҳнатининг муносиб қадрланаётгани, малака ва натижага қараб рағбатлантириш тизими кучаяётгани соҳа ривожи учун муҳим омилдир. Айниқса, ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини ошириш, уларга муносиб шароит яратиш ва меҳнатини рағбатлантириш билан бир қаторда, ҳар бир мактабда таълим мазмуни ва натижадорлигига эътиборни кучайтириш зарур. Зеро, бугун синфхонада берилган билим ва тарбия эртанги жамият қиёфасини белгилайди. Устозга эътибор — таълимга, таълимга эътибор эса миллат келажагига эътибордир. Нафиса Бахтиёровна Чуст туманидаги 6-мактаб директори Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzatib boring 📥.   📥.   📥.  📥.   📥.   📥.   📥 📱Веб-сайт📱Youtube 📱Facebook  📱Instagram📱Telegram
🎬Видео
Мактабимизда таълим сифати ва ўқувчиларнинг ҳар томонлама камол топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муассасамизда замонавий ёндашувлар, илғор педагогик усуллар ва устозларнинг бой тажрибаси уйғунлашиб, ўқувчилар учун билим олиш ва ўз иқтидорини намоён этишга муносиб шароит яратилган. Аҳил ва фидойи педагоглар жамоаси таълим самарадорлигини ошириш йўлида изчил изланмоқда. Муассасамизда ҳар бир ўқувчининг қобилиятини рўёбга чиқариш, мустақил фикрлайдиган, билимли ва юксак мақсадлар сари интиладиган авлодни тарбиялашга устувор вазифа сифатида қаралади. Эришаётган натижаларимиз замирида устозларнинг сидқидилдан қилаётган меҳнати, янгиликка интилиши ва ўз касбига садоқати мужассам. Мунаввар ҲАЙДАРОВА, Чуст туманидаги 73-мактаб директори Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzatib boring 📥.   📥.   📥.  📥.   📥.   📥.   📥 📱Веб-сайт📱Youtube 📱Facebook  📱Instagram📱Telegram
🎬Видео
Президентимизнинг ўқитувчилар малакасини оширишга оид фикрлари бугунги таълим жараёнининг энг муҳим жиҳатларидан бирига эътибор қаратади. Зеро, замон, технология ва ўқувчиларнинг дунёқараши ўзгараётган бир пайтда педагог ҳам доимий изланиши, янги билим ва замонавий методларни эгаллаши зарур. Касбий ривожланиш ваучерларининг жорий этилиши эса ўқитувчига ўз эҳтиёжи ва қизиқишига мос курсни танлаш имконини беради. Айниқса, малака ошириш жараёнининг расмиятчиликдан амалий эҳтиёжга айлантирилиши муҳим. Ўқитувчи ўз касбий ривожи учун масъулиятни ҳис қилиб, натижасига қараб зарур билимларни эгалласа, бунинг самараси, аввало, дарс жараёнида ва ўқувчиларнинг натижаларида намоён бўлади. Бу ёндашув педагогнинг касбий эркинлиги ва масъулиятини уйғунлаштиради. Акрамжон УМАРОВ, Янгиқўрғон туманидаги 17-мактаб директори Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzatib boring 📥.   📥.   📥.  📥.   📥.   📥.   📥 📱Веб-сайт📱Youtube 📱Facebook  📱Instagram📱Telegram
🎬Видео
Азиз устоз ва мураббийлар! Сиз, азизларни, барча ҳамкасбларимизни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Устозлик — нафақат билим бериш, балки ёш авлод қалбига эзгулик, Ватанга муҳаббат ва юксак орзу-мақсадларни сингдиришдек шарафли вазифадир. Президентимиз таъкидлаганидек, «Ўқитувчи — меҳр дарёси, эзгулик булоғи, маърифат қуёши!» Бу юксак эътироф ҳар бир педагогга ғурур билан бирга улкан масъулият ҳам юклайди. Бугун таълим соҳасида яратилаётган кенг имкониятлар, устозларга бўлган юксак эътибор ва эътироф биздан янада фидойилик ва изланишни талаб этмоқда. Зеро, «Ёш авлод тарбияси — бутун жамиятнинг муқаддас бурчи». Азиза АСҚАРОВА, Янгиқўрғон туманидаги 10-мактаб директори Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzatib boring 📥.   📥.   📥.  📥.   📥.   📥.   📥 📱Веб-сайт📱Youtube 📱Facebook  📱Instagram📱Telegram
🎬Видео
Президентимизнинг «Ўқитувчи — меҳр дарёси, ўқитувчи — эзгулик булоғи, ўқитувчи — маърифат қуёши!» деган юксак эътирофи ҳар бир педагог зиммасидаги шарафли масъулиятни яна бир бор чуқур ҳис эттиради. Дарҳақиқат, устозлик — шунчаки касб эмас, балки инсон қалбига маърифат уруғини сепиб, уни эзгулик ва Ватанга муҳаббат руҳида камол топтиришдек улуғ вазифадир. Бугун таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ва яратилаётган имкониятлар биз, педагогларни янада изланиш ва янгилик сари интилишга ундамоқда. Президентимиз таъкидлаганидек, «Ёш авлод тарбияси — бутун жамиятнинг муқаддас бурчи, вазифаси». Шу боис, ҳар бир дарс, ҳар бир ўқувчи тақдирига эътибор билан ёндашишни ўзимизнинг касбий ва инсоний бурчимиз, деб биламиз. Мактабимиз жамоаси билан бир мақсад — билимли, мустақил фикрлайдиган, Ватанга садоқатли ва юксак маънавиятли авлодни тарбиялаш йўлида фидокорона меҳнат қилишда давом этамиз. Турсунпўлат ЙЎЛДОШЕВ Янгиқўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактаби директори Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzatib boring 📥.   📥.   📥.  📥.   📥.   📥.   📥 📱Веб-сайт📱Youtube 📱Facebook  📱Instagram📱Telegram

Профиль

Продвижение